Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлик спорт комплексида  халқаро олимпиада иштирокчилари  математика фанидан топшириқларни бажаришга киришишди.  

Қатнашчилар соат 9:00 дан 14:00 га қадар олимпиада вазифаларини бажаришади. 

Эслатиб ўтамиз,  мазкур олимпиада юртимизда биринчи маротаба ташкил этилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университетнинг 334 нафар талабалари иштирок этмоқда.