ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан очиқ онлайн таълим курслари портали ишга тушди.  

Курслар интерфаол воситалар ва ўйинлардан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Ҳозирда порталда журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги ҳамда журналист касбида хавфсизлик масалалари билан боғлик бепул иккита онлайн курс иш бошлади. 

Мазкур онлайн курсларда ихтиёрий фойдаланувчи, шу жумладан, журналистика соҳасига қизиқувчи талабалар ҳам ўқишлари мумкин.

Батафсил: http://mooc.tuit.uz