Биринчи маротаба ўтказилган ушбу халқаро олимпиадада 20 та мамлакатнинг 58 та университетидан 334 нафар (225 нафар талаба ва 109 нафар раҳбар) вакиллари қатнашди.

Олимпиадада Буюк Британия, Чехия, Россия, БАА, Эрон, Болгария, Эстония, Словения, Малайзия, ва бошқа бир қатор Осиё давлатлари ҳамда МДҲ мамлакатларидан талабалар иштирок этишди. 

Олимпиада якунларига кўра, 66 нафар иштирокчи медаллар билан тақдирланди (14 та олтин, 23 та кумуш ва 29 та бронза). 

Халқаро олимпиадада шахсий ҳисобда энг яхши натижа қайд этган талабалар:

1-ўрин: Хао Ран Ванг, Пекин университети (Хитой);
2-ўрин: Али Даэи Наби, Шариф Технология университети (Эрон);
3-ўрин: Минг Хуиоу Янг, Пекин университети (Хитой);
4-ўрин: Толибжон Исмоилов, ЎзМУ (Ўзбекистон).

Олимпиада олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилиб, умумжамоа ҳисобида қуйидаги университетлар ғолибликни қўлга киритишди:

- Пекин университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та кумуш);
- Ўзбекистон Миллий университети  – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та бронза);
- Тарту университети (Эстония) – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш);
- Махтумқули номидаги Туркман давлат университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш).