Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилиши икки йилга мўлжалланган инновацион ҳамда уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танловининг 27-турини қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилади. Қабул қилиш муддатининг сўнгги куни  2020 йил 1 август.

 
  1. Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари
  2. Тарих ва ижтимоий фанлар
  3. Иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари
  4. Фармакология ва фармацевтика фанлари
  5. Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари
  6. Техника фанлари
  7. Тиббиёт фанлари

 

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.

Танлов шартлари.

Коронавирус пандемияси сабабли республикамизда эълон қилинган карантин шароитида лойиҳалар www.fan-portal.uz веб-саҳифаси орқали жорий йилнинг 1 августига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси сканердан ўтказилиб, pdf шаклида www.fan-portal.uz веб-саҳифасига юкланиши лозим:

ижрочи ташкилотнинг юқори турувчи вазирлик/идораси раҳбари (ўринбосари) томонидан имзоланган йўлланма ҳат;

ижрочи ташкилотнинг илмий (илмий-техник) кенгаши қароридан кўчирма;

амалий ёки инновацион лойиҳа матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда).

Лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Батафсил