Результаты запроса "танлов":
Национальные
Мен учишни хоҳлайман

Қайси бола учувчи ёки стюардесса бўлишни орзу қилмайди? 

Uzbekistan Airways энг сеҳрли ва ажойиб байрам арафасида ёш авиаторлар орасида «Мен учишни хоҳлайман» деб номланган танлов эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун болажонлар барча фантазияларини жамлаб, «Мен учишни хоҳлайман» мавзусида ижодий иш тайёрлашлари керак. Бу композиция, шеър, расм, видео хабар ёки бошқа ижодий иш бўлиши мумкин.

1769
подробнее
Национальные
Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ёшлар ўртасида видеороликлар танлови

Ҳурматли ўқувчи ва талабалар! Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ёшлар ўртасида видеороликлар танловини эълон қилади!

Сиз ўз кучингизни қуйидаги икки мавзунинг бирида синаб кўришингиз ва видеоролик яратишингиз мумкин:

• «Жамғарма қандай қилиб бой бўлишга ёрдам беради?» (мактаб ўқувчилари учун)
• «Жамғармани банкларда сақлаган яхши» (талабалар учун)

Дедлайн: 28 октябрь 2019 йил.

1098
подробнее
Национальные
“Company Petromaruz Limited” билан бир йиллик инновацион лойиҳалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Буюк Британиянинг “Company Petromaruz Limited” компанияси билан ҳамкорликда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилиши бир йилга мўлжалланган инновацион лойиҳалар танловини қайта эълон қилади. Лойиҳалар 2020 йилнинг 16 июнига қадар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

618
подробнее
Национальные
Доривор ўсимликлар бўйича лойиҳалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган амалий лойиҳалар танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади – доривор ўсимликларни етиштиришнинг самарадор агротехнологияларини ишлаб чиқиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни жорий қилиш, доривор ўсимликларни in vitro кўчатчилигини ташкил қилиш ва кўпайтириш технологиясини яратиш, шунингдек тиббиётда қўлланиладиган доривор ўсимликлар коллекцияси генбанкини ташкил этишдан иборат.

Лойиҳалар 2020 йилнинг 29 майига қадар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

737
подробнее
Национальные
Биз болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» мавзусида расмлар онлайн танловини эълон қиламиз.

Болалар расмлари миллий танлови Ўзбекистонда тақдим этилаётган давлат хизматлари ҳамда Давлат хизматлари марказлари фаолияти, , шунингдек, www.my.gov.uz портали, 1148 call-маркази ва @davxizmataloqa_bot телеграм бот орқали бутун мамлакат бўйлаб давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда. 

Расмлар 2020 йилнинг 30 май соат 18:00 гача қабу қилинади.
 

815
подробнее
Национальные
Илмий фаолиятга оид давлат доирасидаги амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 27-тури эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилиши икки йилга мўлжалланган инновацион ҳамда уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танловининг 27-турини қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилади. Қабул қилиш муддатининг сўнгги куни  2020 йил 1 август.

843
подробнее
Национальные
Жаҳон банки ҳамда Financial Times эссе ёзиш танловини эълон қилди.

Жаҳон банки гуруҳи ҳамда Financial Times ҳамкорликда ўзининг иккинчи глобал мақола ва эссе ёзиш танловини эълон қилди. Бу ижодкорлик қирраларингизни ривожлантириш учун катта бир имконият. Танлов “Инсон капитали” лойиҳаси доирасида Қашшоқликка қарши курашиш тўғрисидаги ҳисоботига асосланган. Дедлайн: 10 февраль 2020 йил.

814
подробнее
Национальные
Мактаб ўқувчилари ўртасида «Конституция — эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танлови ўтказилади

Мамлакатимиз Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Конституция - эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танлови ташкил этилади.

Кўрик-танлов иншо (диктант, ижодий баён ва иншо) йўналишида 2-4-синф ўқувчилари ўртасида бир босқичда (фақат мактаб), 5-7-синф ўқувчилари ўртасида икки босқичда (мактаб ва туман, шаҳар), 8-11-синф ўқувчилари ўртасида тўрт босқичда (мактаб, туман, шаҳар ва республика) миқёсида бўлиб ўтади.

1392
подробнее
Международные
Цукуба Университети Ўзбекистон фуқаролари учун стипендия таклиф этади

Цукуба университети “Япония ва Евроосиё Тадқиқотлари Бўйича Махсус Дастур” (SPJES) да иштирок этиш учун танлов эълон қилди. Дастурнинг мақсади - инсон ресурсларини ривожлантириш Марказий Осиё минтақасида “барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)” га эришиш учун кўмаклашишдан иборатдир. 

Танловдан ўтган номзодларга Nippon Foundation стипендияси (йилига жами 10 та стипендия) тақдим этилади, бу эса барча транспорт харажатлари, Япониядаги таълим ва яшаш харажатларини қоплайди (ойига 117 минг йен, 1,1 $ минг доллардан ортиқ). Таълим инглиз тилида бўлиб ўтади. Муддати: 2021 йил, 1 март.

58
подробнее
Национальные
“Жаҳон адабиёти” журнали танлови: Пандемияни илм ва интизом билан енгамиз

Коронавирус хуружи боис инсоният Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир кулфатга дучор бўлиб турибди. Кўрилган ва кўрилаётган қатъий чораларга қарамай, дунёнинг етакчи мамлакатларида касалликка чалинаётганларнинг сони ошиб бормоқда.

Олимлар, мутахассислар, айниқса, шифокорлар одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кўринмас ёв билан тенгсиз жангга киришган. Бу курашда ғолиб чиқишимиз ҳар биримизнинг юзага келган бугунги мураккаб вазиятни тўғри ҳис этиб, давлатимиз раҳбарининг мурожаатларида айтилган талабларга сўзсиз риоя қилишимиз, белгиланган вақтинчалик қоидаларни бузмаслигимиз, ўзимизни, оила аъзоларимизни, нуроний отахон-онахонларни, азиз фарзандларимизни вирус хуружидан сақлаб қолишимиз зарур.

631
подробнее