Warwick Chancellor’s International Scholarships стипендиялари ҳар йили танлов асосида Warwick университетининг аспирантларига берилади. Стипендияни барча талабалар қўлга киритиши мумкин, талабалар белгиланган муддатга қадар анкеталарини онлайни тўлдириб юбориши   керак. Дедлайн: 16 январь 2020 й. 

 

Ҳар йили номзодлар орасидан 25 нафар иқтидорли талаба сараланади ва Стипендия ажратилади. 

  • Хорижий талабалар ўқиши учун тўлиқ грант (2019-20 ўқув йилида бу миқдор инфляция туфайли 24,010 фунт стерлингни ташкил этди, 2020-2021 ўқув йилида бу миқдор кўпайиши мумкин);
  • Лондонда яшаш харажатларни қоплаш учун (2020-21 ўқув йили учун дастлабки стипендия 15 239 фунт стерлинг);
  • Ўқишга қабул қилинган талаба учун молиялаштириш 3,5 йилга мўлжалланган.

Агар у Warwick Университети аспирантурасида ўқиётган бўлса, унда молиялаштириш тартиби кўриб чиқилади ва камайтирилган ҳолда белгиланади.

Номзодга қўйиладиган талаблар

  • Номзодлар Warwick Университети аспирантура дастурларидан бирига қабул қилинганда  аспирантурага ўқув жараёни  2020 йил октябрь ойидан  бошланади;
  • талабалар дастурга қабул қилинганидан кейин биринчи ўқув йилида стипендия олиш учун ҳужжат топширишлари мумкин;
  • Warwick университети аспирантура дастурларидан бирида ёки MPhil / PhD дастурида таҳсил олаёган талабалар дастурга қабул қилингандан сўнг ўқув йили жараёнида стипендия олиш учун ариза топширишлари мумкин;
  • Стипендия Буюк Британия фуқароси бўлмаган ва молиявий кўмакка эҳтиёжи бор талабаларга мўлжалланган.

Стипендия учун Номзод, аввало аспирантурага кириш аризасини топшириши ва стипендия олиш учун алоҳида яна ариза топшириши керак.

 

Батафсил маълумотга қуйидаги ҳавола орқали эга бўласиз.

Стипендиялар ҳақида университет веб-сайтида ўқинг.