«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор — келажакка эътибор» номли акцияси доирасида Республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 145 нафар талабага  1 миллиард 244 миллион сўм миқдорида тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди.