Бугунги кунга келиб «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар ҳалқаро иҳтисослаштирилган кўргазма ярмаркаси ва қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмаси «Uzbekistan Agromash Expo–2018» Республикамизда ўтказиб келинаётган кўргазмалар сафида ўз ўрнига эга саналади.

 

 

“Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компаниясининг марказий павильонлари ва очиқ майдонларда жорий йилнинг 30 – майидан 02 –июнгача XIII «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар ҳалқаро иҳтисослаштирилган кўргазма ярмаркаси ва VII қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмаси «Uzbekistan Agromash Expo–2018» бўлиб ўтади.

 

«Uzbekistan Agrotech Expo–2018» ва «Uzbekistan Agromash Expo–2018» кўргазмалари қуйидаги мавзулардаги бўлимларни ўз ичига олади: мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаб чиқариш, музлатиш ва совутиш ускуналари, мева ва сабзавотларни қуритиш ускуналари, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари, боғдорчилик технология ва ускуналари, иссиқхона комплекслари, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий дори воситалари, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технология ва ускуналари, гўшт ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари, ветеренария, сут соғиш ускуналари ва майдонлари, фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги техникаси, пахтачилик техникаси, пахта терувчи машиналари, боғдорчилик техникаси ва тракторлари ва бошқалар.

 

Қўшимча маълумотларни бизнинг расмий http://www.uzexpocentre.uz сайтимиздан олишингиз ёки uzexpocentre@gmail.com; info@uzexpocentre;

 

uzminitech@uzexpocentre.uz электрон почталаримизга мурожаат ва таклфларингизни юборишингиз, шу билан бирга (998 71) 238 56 11,(998 90) 168 16 00, Факс: 238-56-41 телефон рақамлари орқали биз билан боғланишингиз мумкин.

 

Кўргазмада иштирок этиш – Республикамиз бозорларига чиқишингизнинг қисқа йўли! 

 

манба