Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фанлар бўйича билим ва малакаларини алмашишларига ҳамда фанлардан олган билимларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида жорий йилдан бошлаб инновацион олимпиада ташкил этилмоқда.

Инновацион олимпиадани ташкил этиш жараёнида вазирлик шу кунгача ўқувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларидан олинган тажрибага, қолаверса, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ва экспертлар таклиф-мулоҳазаларига таянилди.

Ҳозирда инновацион олимпиаданинг ҳудудий босқичлари якунланди.  Шу йилнинг 13-15 апрель кунлари республика босқичи  7 та ҳудудда бўлиб ўтади.  

 

 

Яна бир муҳим жиҳати, вазирлик инновацион олимпиадани адолатли, ошкора ва шаффоф ташкил этиш, ҳаққоний баҳолашни таъминлаш, жамоатчилик назоратига кенг имкон яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, тест синовлари онлайн тарзида Республика ташкилий қўмитаси томонидан тақдим этилган электрон дастур ёрдамида ўтказилади.

Инновацион олимпиаданинг барча босқичларида ташкилий қўмита, ҳайъат аъзоларининг фарзандлари, ўқувчилари ёки яқин қариндошлари иштирок этаётган бўлса, ушбу шахслар тегишли қарор асосида ташкилий қўмита ёки ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркибидан чиқарилади.

Қолаверса, танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида ғолибларнинг ёки бошқа қатнашчиларнинг ишларини жамоа раҳбарларига, иштирокчиларга ва уларнинг ота-оналарига кўрсатишга рухсат этилади.

Шунингдек, инновацион олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар келгусида нуфузли халқаро миқёсда ўтказиладиган фан олимпиадаларида мамлакатимиз номидан иштирок этишга тавсия этилади.

Инновацион олимпиадани ташкил этиш давомида мутахассислар, педагоглар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилади. Конструктив таклиф ва мулоҳазалар асосида олимпиадани ўтказиш тартибига ўзгатириш киритиш мумкин.

Инновацион олимпиада ўтказилиш жараёнлари, натижалари тўғрисида ахборотлар, тест саволларидан намуналар вазирликнинг www.uzedu.uz расмий сайтида эълон қилиб борилади.

 

Манба