Янги Зеландияда жойлашган University of Canterbury College of Engineering бакалавр курслари учун ажратилган UC College of Engineering International Scholarship грант дастурига аризалар қабул қилинмоқда. Грант учун  аризалар 2020 йил 15 августгача қабул қилинади.

 

Грантни ютиб олган талабага ўқишнинг биринчи йили учун, бир йил муддатга 15000 Янги Зеландия доллари (тахминан 9570 АҚШ доллари) ўқиш тўловига чегирма сифатида тўлаб берилади.

Бакалавр курсларида ўқиш учун тўлов миқдорлари ҳақида бу ерда (https://www.canterbury.ac.nz/get-started/fees/int-... олишингиз мумкин.

Грантни қўлга киритиш учун аввал University of Canterbury College of Engineeringнинг бакалавр курсларидан бирига ҳужжат топшириш керак. Номзод бакалавр курсига қабул қилинган тақдирда, агар бошқа талабалар ичида яхши баҳолари ва ютуқлари билан ажралиб турса, 35 нафар талабалар сафида унга ҳам грант ажратилади.

Бакалавр курсларига ҳужжатлар бу ерда қабул қилинади.

University of Canterbury College of Engineering бакалавр курслари рўйхатини бу ердан  ва бу ердан топишингиз мумкин.

Ҳужжат топшириб бўлгач, грант учун аризаларни бу ерда  топширинг.

 

2021 йилги курслар учун ажратилган грантга аризалар 2020 йил 15 августгача қабул қилинади.

Агар бу вақтгача ҳужжат топширишга улгурмасангиз, грантга қабулнинг кейинги мавсумида, 2020 йил 30 октябргача ариза берсангиз бўлади.