Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Республика илмий-педагогика кутубхонаси 2018 йил май ойидан бошлаб “Оммавий китобхонлик ойлиги” талабалар китобхонлигини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа ахборот-кутубхона муассасаларининг талабаларининг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантириш ва фаол китобхонлик даражасини тадбиқ этиш, улар фаолиятини электрон ахборот ресурслари, медиа-ресурслардан фаол фойдаланиш йўли билан модернизациялашга кўмаклашишга мўлжалланган.

 

Лойиҳа Иизомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Республика илмий-педагогика кутубхонаси, зиёлилар қатлами вакиллари, ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Илмий тадқиқотчиларнинг, талабаларнинг, магистрантларнинг китоб мутолаа қилишларини таъминлаш, китобхонликни энг муҳим маданий эҳтиёж сифатида оммалштириш йўналишидаги фаолиятига инновацион ёндашувларни ривожлантириш лойиҳанинг асосий вазифасидир.

Лойиҳани амалага оширишдан асосий мақсад қуйидагилардир:

  • талабаларнинг мутолаа маданиятини ошириш;
  • Ўзбекистон халқларининг тарихий мероси, интеллектуал, маънавий бойлиги ва қадриятларини ривожлантириш ва тарғиб этишга йўналтирилган оммавий тадбирлар ташкил этиш;
  • Республика илмий педагогика кутубхонасини илтеллектуал, ахборот марказига айлантириш.

Шунингдек, лойиҳа доирасида:

  • “Китоб мутолааси шахснинг баркамол ривожланиши омили” мулоқот;
  • “Талабаларнинг маданий-хордиқ фаолиятида ижтимоий ҳамкорлик” давра суҳбати;
  • “Ахборот кутубхона муассасаси ва таълим: фойдаланувчиларни замонавий билим олиш имкониятларини таъминлаш” мавзусида “Давра суҳбати”;
  • Ўзбекистон нашриётларинг янги адабиётлар кўргазмаси;

“Оммавий китобхонлик ойлиги” лойиҳаси талабаларининг мутолаа маданияти даражасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ҳам назарда тутади:

  • ёзучилар, шоирлар, жамоат ва ёшлар ташкилотлари вакиллари билан ижодий учрашувлар;
  • интерактив иллюстратив-китоб кўргазмалари, янги адабиётларнинг очиқ кўриги;
  • китобхонликни ривожлантириш ва талабаларнинг очиқ кўриги;
  • китобхонликни ривожлантириш ва талабаларнинг китобхонлик доирасини кенгайтириш бўйича маҳорат дарслари;
  • викториналар, мунозаралар, виртуал кўргазмалар, мультимедиа тақдимотлари;
  • китобхонлик, шахснинг интеллектуал, маънавий, эстетик ривожланиши масаларалари бўйича “Ахборот кунлари”.

Лойиҳани амалага ошириш шартли равишда 3 босқичдан иборат бўлиши мумкин:

  1. Ахборот-тайёргарлик босқичи - лойиҳа тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш бўйича педагогик жамоатчилик.
  2.  Асосий босқич – лойиҳа тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш.
  3.  Якуний босқич – Лойиҳа якуний ва танталали ёпилиш маросими.

 

“Оммавий китобхонлик ойлиги” акцияси 2 майдан - 30 майга қадар давом этади.

Манзил: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.

Мурожаат учун: 245-61-42.