2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги олий таълим муассасаларида ташкил этилган ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Изоҳ: Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи талабаларнинг аризалари Тошкент давлат педагогика университетининг Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси,  27-уйда жойлашган корпуси (биноси)да қабул қилинади. Мўлжал: “Чилонзор” метро бекати.

Ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни ҳудудий Ишчи гуруҳларига тақдим этишлари сўралади:

1. Кўчириш (қайта тиклаш) тўғрисидаги ариза (ариза бланкалари ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан берилади).

2. Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари.

3. Паспорт нусхаси.