Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлигининг 30/қб, 05/қб ҳамда 93-сонли қўшма буйруғига асосан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг IV босқичи 2010 йил 26-29 май кунлари Тошкент давлат техника университети қошидаги компьютер технологиялари академик лицейида ўтказилди.

Олимпиаданинг якунловчи IV босқичини муваффақиятли ўтказиш мақсадида Республика ташкилий қўмитаси томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, олимпиадани ўтказиш тадбирлари тасдиқланиб, олимпиада ўтказиладиган манзилларнинг талаб даражасида жиҳозланиши, мусобақаларнинг моддий-техник таъминоти, қатнашчилар яшаши, овқатланиши, уларга транспорт, тиббий хизмат кўрсатилиши, синовларнинг қатъий жадвал асосида ташкил этилиши, бу жараёнда ошкоралик ва адолат мезонларига амал қилинишига катта аҳамият берилди. Олимпиадага қатнашувчи ўқувчиларни баҳолаш учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тавсия этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолигига номзодлар ичидан 22 та фанлар кесимида Республика ҳакамлар ҳайъати аъзолари рўйхати тайёрланди. Уларнинг таркибида амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва олимлар мавжуд бўлиб, ўқувчиларнинг синовлар бўйича бажарган ишларини холисоналик ҳамда адолат билан баҳолаш чора-тадбирлари кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Республика таълим маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан олимпиада Низомида белгиланган умумтаълим фанлари бўйича ёзма, амалий ва тест топшириқларини ҳамда махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари орасида (Брайль усулидаги ёзув асосида) фан олимпиадаси материалларини тайёрлашга малакали мутахассислар, олимлар ҳамда методистлар, тажрибага эга бўлган ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, саволларнинг сифати, кўп вариантлилиги ва махфийлигига алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрланди.

Жумладан, • Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди, ушбу жараёнга жалб этилган олимлар, мутахассислар ва илғор, тажрибали ўқитувчилар ўқувчиларнинг билимларини баҳоладилар. • Олимпиаданинг ташкилий жараёнида юқори савиядаги ишлар амалга оширилди, иштирокчилар учун барча шароитлар яратилди. Олимпиада жараёнларининг холислигини таъминлаш мақсадида ташкилий кўмита томонидан тавсия этилган ёзма иш мавзулари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлаб олиш йўли билан вариант шакллантирилди. Тайёрланган вариантдаги топшириқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилиб, фойдаланиш учун тавсия этилди. Шундан сўнг ёзма ишларнинг мазмунан тўғри тайёрланганлиги масъулияти тўла ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлди. Умумтаълим фанлари олимпиадасининг III босқичида ғолибликни қўлга киритган жами 605 нафар (256 нафари умумтаълим, 349 нафари ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидан) ўқувчидан IV босқич олимпиада жараёнида 599 нафари қатнашди. IV босқич якунига кўра, жами 22 та фандан 60 нафар ғолиб ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 22 нафари (36,7%) умумий ўрта таълим мактаблари, 38 нафари (63,3%) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидир. Жамоалар ҳисобида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти 9 та совринли ўрин билан 1-ўринни, Бухоро ва Наманган вилоятлари 7 та совринли ўрин билан 2-ўринни, Қашқадарё вилояти 6 та совринли ўрин билан 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази Гулҳаё  Қобилова