ОЎМТВ қошидаги "ZiyoNET" бўлими ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташкил топганлигининг 96 йиллиги ва Журналистика факультети ташкил этилганлигининг 46 йиллигига бағишлаб “Услубият, таҳрир ва интернет журналистика” кафедраси томонидан 2014 йилнинг март ойида “Оммавий ахборот воситаларида тил, услуб ва таҳрир масалалари” мавзуида анъанавий II илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда қуйидаги илмий йўналишлар бўйича шўъбалар фаолият кўрсатади: I. Аудиовизуал журналистикада тил ва услуб масалалари II. Матбуот материалларида муҳаррир – журналист – ўқувчи муносабати III. Интернет – оммавий коммуникация тури сифатида IV. Ахборот хизматлари самарадорлигини оширишда тил ва услуб масаласи

Анжуманда иштирок этиш истагини билдирувчилар маърузаларини қуйидаги тартибда: 3-5 саҳифагача ҳажмда, 2 нусхада электрон варианти билан бирга  2014 йилнинг 28 февралига қадар ташкилий қўмитага етказишлари керак. Конференция материаллари нашр этилиши режалаштирилган. Материалнинг ҳар бир саҳифаси учун тўлов қиймати 6 минг сўм миқдорида белгиланган.

Маъруза материалларини расмийлаштириш шартлари:
  1. Маъруза материаллари MS WORD 2003 да, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилади.
  2. Матн 14 шрифтда, қаторлар оралиғи бир интервалда бўлиши лозим.
  3. Қоғоз ўлчами А4 (210-297мм).
  4. Юқоридан 2,5 см, қуйидан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилиши керак.
  5. Биринчи қаторда маърузачининг исми, фамилияси, илмий даражаси ёки унвони тире орқали факультети(иш жойи)нинг тўлиқ номи ёзилади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтирилиб, қоғознинг ўртасига автоматик тарзда келтириб ёзилади.
  6. Мақоланинг оҳирги саҳифасида муаллифнинг телефон рақами берилиши шарт.
  7. Электрон вариантлар вирусга текширилган ҳолда қабул қилинади.
  8. Конференция талабларига жавоб бермайдиган материаллар чоп этилмайди.
  9. Иқтибос (сноска) ҳар бир бетда бир (1)дан бошланади.

Манзил: 100174, Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси Ҳамидхонов кўчаси 2 уй. ЎзМУ Журналистика факультети “Услубият, таҳрир ва интернет журналистика” кафедраси.

Тел: (+99871) 246-73-42 ёки (+99893) 517-03-18.