Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, олимпиада 2018 йилнинг 19–23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, иқтидорли ўқувчилар учун хорижий мамлакатлардаги тенгдошлари билан дўстона рақобат муҳитини яратишдан иборат.

 

Шу пайтга қадар Ўзбекистон ўзининг нуфузли халқаро олимпиадасига эга бўлмаган. Самарқандда ўтказилаётган ушбу халқаро олимпиада тарихнинг янги саҳифаси бўлиб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида нуфузи тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада дунёнинг қатор давлатидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар ўқувчи (3 нафари физика, 3 нафари астрономия фанидан) ҳамда икки нафар жамоа раҳбаридан иборат гуруҳ иштирок этиши белгиланган.

Халқаро олимпиада икки босқичда: назарий ва экспериментал босқичда ўтказилиб, олимпиада материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади.

Ҳакамлар ҳайъати физика ва астрономия фанларидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва юртимизнинг тажрибали олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан  иборат.

Ушбу халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади. Мазкур халқаро олимпиада кейинчалик икки йилда бир маротаба умумтаълим муассасаларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Ушбу халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик ўқувчилар олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мазкур халқаро олимпиада кейинчалик икки йилда бир маротаба умумтаълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

 

манба