Ушбу танлов Навоий вилоятида иқтидорли ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда – АКТ) мутахассисиларини (дастурчиларни) аниқлаш, улар ўртасида ижодий муҳитни шакллантириш, шунингдек илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда вилоятда АКТни самарали қўллаётган давлат органларининг нуфузини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

Кўрик  танловнинг асосий мақсади иқтисодиётнинг турли соҳаларида АКТ соҳасидаги малакали кадрларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, улардаги исътедод ва қобилиятларни янада ривожлантиришдан иборатдир.

Кўрик-танловнинг асосий вазифалари:

АКТдан жамиятнинг турли жабхаларида самарали фойдаланилишига эришиш ва мутахассисларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиб, уларнинг ютуқларини оммалаштириш;

Давлат органларида иш жараёни сифатини ошириш ва мазмунан бойитишга қаратилган ахборот тизимларини яратиш ва тарғибот қилишга мутахассисларни жалб этиш;

Вилоятда дастурий махсулотлар бозорини янада ривожлантириш учун рағбатлантирувчи имкониятлар яратиш;

Дастурий махсулотлар бозорида Навоий вилоятини ўз ўрнига эга эканлигини кўрсатиш.

Танловга аризалар 2017 йилнинг 5 декабрдан 15 декабргача
ICT-challenge@umail.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов иштирокчилари ишларини баҳолаш учун
ахборот-тexнологиялари соҳаси мутаxассислари ва бошқа соҳалардан ахборот – коммуникация технологиялари бўйича етук малакали ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади. Ҳакамлар ҳайъати шаxсий тартиби ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.

Тақдим этилган ишларга қўйиладиган талаблар:

Кўрик-танловга муассасалар учун иш жараёнида замонавий АКТ воситаларидан фойдаланиб, иш унумдорлигини оширишга қаратилган ахборот тизимлари (дастурлар), мутахассиснинг ўзи фаолият юритаётган муассасада амалга оширган ишлари бўйича видео ролик (слайд) ҳамда таклиф этилаётган ғоянинг мазмуни ва уни тўлиқ очиб берадиган тақдимот (презентация)лар қабул қилинади.

Танлов совринлари

Ҳар бир йўналиш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар бeрилиб, диплом ва танлов совринлари тақдим этилади. Ҳакамлар ҳайъатининг қарори бўйича алоҳида номинацияларда мукофотлар умуман ёки ўринлардан бири учун тақдим этилмаслиги мумкин. Танлов совринлари ва дипломлари соврин эгасига ёки унинг вакилига топширилади.