Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Тиллаев Раҳим Содиқович хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади. Олимпиада иштирокчилари кимё фани бўйича баҳслашадилар. Рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил  25 май. 

 

Кимё 

Олимпиада иштирокчилари кимё фани бўйича баҳслашадилар.

Рағбат

- 1-ўрин соҳиби 5.000.000 сўм ва диплом;
- 2-ўрин соҳиби 3.000.000 сўм ва диплом;
- 3 - 10-ўрин соҳиблари 1.000.000 сўмдан ва диплом;
- барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Иштирокчилар

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Тест саволлари

 

Олимпиада саволлари 25 та бўлиб:

 

- 18 таси ўрта ва ўрта махсус  таълим мавзулари;
- 5 таси олий таълим мавзулари;
- 2 таси олим Тиллаев Р. С.  ҳаёти ва ижоди юзасидан бўлади.

 

Рўйхатдан ўтиш

Иштирок этиш ниятидагилар 25 майгача  moziy.edu.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

 

Олимпиада куни

 

Онлайн олимпиада 30 май куни соат 8:00 да бошланади. Жараён бориши ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.

Батафсил: @moziyeduuz