Лола Каримова-Тилляева хорижда таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди таълим грантларининг 2019 йилги ғолибларини эълон қилди.

Танлов октябрь ойида эълон қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон олийгоҳларининг 300га яқин битирувчилари иштирок этдилар.

 

Танлов натижаларига кўра Каримов Фондининг 2019 йилги тахсил грантларига исмлари қуйида келтирилган 10 нафар ўзбекистонлик ёшлар муваффақ бўлдилар:
1. Аҳмадалиев Жамшид (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси);
2. Гаппорхонов Орифхон (Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети битирувчиси);
3. Жавгашев Эрлан (Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиси);
4. Файзулина Светлана (Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти битирувчиси);
5. Алматов Артур (Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети битирувчиси);
6. Ражабов Жамшид (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси);
7. Хушваков Жалолиддин (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси);
8. Шералиев Шердор (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси);
9. Шоикромов Шотемур (Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти битирувчиси);
10. Нуритдинов Тимур (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси).

“Каримов Фонди номидан 2019 йилги грантлар танлови ғолибларини самимий табриклайман. Сиз ўтказилган тест синовлари ва имтихонларда жуда юқори натижаларни кўрсатиб, ўз билим, ирода ва меҳнатингиз туфайли ушбу таълим грантларига эришишга муваффақ бўлдингиз. Европанинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олишингизда сизга омадлар тилайман, эгаллаган билимларингиз билан келажакда Ватан равнақига ҳисса қўшишингизга тилакдошман”, – дея таъкидлади Каримов Фонди раҳбари Лола Каримова-Тилляева грант ғолибларини эълон қилиш билан боғлиқ мурожаатида.

Каримов Фондининг аввалги, 2017 ва 2018 йиллардаги грант дастурлари натижаларига кўра хозирги пайтда Ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизлар Германия, Италия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиб келмоқдалар. Улар орасида Фрайбург университети, Анхальт университети, Рур университети, Турин политехника университети, Москва меъморчилик мактаби, Зиген университети, Познан санъат университети ва бошқа олийгоҳлар.

Каримов Фонди 2016 йилда мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. 

Хорижнинг пешқадам университетларида таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Манба