Ташкилотчилар: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик» ва «Ўзбекистонда ижтимоий инновациялар ва кўнгиллилик» лойиҳалари, «Келажак - Тур» халкаро ёшлар туризми ва ҳамкорлик бюроси.  Мавзу: «Ўз шаҳар, туман ёки ҳудудингизни ижтимоий тармоқлар орқали танитинг» . Дедлайн: 2012 йилнинг 10 декабр. Мақсад – Мамлакатимиз шаҳар, туман ва ҳудудларининг маданий қадриятларини ва диққатга сазовор жойларини ижтимоий тармоқлар орқали (Facebook, Twitter, LinkedIn,Muloqot.uz, Vkontakte.ru, веб-сайтлар, блоглар ва ҳ.з) маҳаллий ва хорижий сайёҳлар орасида кенг танитиш ва оммалаштириш. Танлов талаблари: Иштирокчилар ўз шаҳар, туман ёки ҳудудининг туристик салоҳиятини ижтимоий тармоқларда танитиш бўйича қарашлари (кичик лойиҳа кўринишдаги аниқ иш режаси) ни қуйидаги саволларга жавоб берган ҳолда баён қилишлари лозим:
  • Ўз шаҳар, туман ёки ҳудудининг туристик имкониятлари ва ўзига хос жиҳатлари;
  • Ўз шаҳар, туман ёки ҳудудининг оригинал рамзи (логотип) ва шиори (3та вариантда);
  • Ўз шаҳар, туман ёки ҳудудининг туристик имкониятларини ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб этиш бўйича ишлаб чиқилган режа, мақсад ва стратегиялар.
Лойиҳа рус ёки ўзбек тилида бўлиши ва ундаги сўзларнинг умумий сони 1500 тадан ошмаслиги керак. Саволларга бериладиган жавоблар тушунарли ва лўнда бўлиши ҳамда ташқи манбаларга илова кўрсатилиши лозим. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:
  • Танлов Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тўлиқ ёритилмаган барча шаҳар ва вилоятларида истиқомат қилувчи 35 ёшгача бўлган резидентлар (жисмоний шахслар) ўртасида ўтказилади;
  • Қизлар ва гуруҳ иштироки қўллаб-қувватланилади;
  • Креатив ва инновацион ёндашувлар қўллаб-қувватланилади;
  • Ҳар бир иштирокчи (бир киши ёки гуруҳ) фақат битта ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ғолиб махсус тузилган Комиссиянинг хулосаси асосида, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда аниқланади:
  • Туризм ривожининг миллий аҳамияти;
  • Тақдим этилган ғояларни амалга ошириш бўйича ҳудудларнинг имкониятлари (масалан, иш режасини амалга оширишда маҳаллий бошқарув органларининг ёрдами ва бошқалар) ва ғолиблар сонининг ҳудудлар бўйича тақсимоти (ҳар бир худуддан кўпи билан иккита ғолиб). Агар иш режасидаги ғоя ўзига хос ва оригинал бўлса, Комиссия ҳар бир ҳудуддан яна биттадан лойиҳа танлаш ҳуқуқига эга;
  • Лойиҳанинг сифати, креатив ёндашувлар ва бошқа омиллар.
Диққат!!!: Комиссия қарори бўйича шикоятлар қабул қилинмайди. Танлов совринлари: Ҳар бир ғолиб ноутбук, фотоаппарат билан тақдирланади ва 6 ойлик интернетга бепул уланиш имкониятига эга бўлади. Тақдим этиладиган ушбу техник қурилмалар ва бепул интернет имкониятлари шаҳар, туман ёки ҳудуднинг туристик имкониятларини кенг тарғиб этиш учун фойдаланилади. Барча ғолиблар тарғибот ишини бошлашдан олдин малакали мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган икки-уч кунлик махсус тренингда қатнашади. Тренингда иштирок этиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар (ҳар икки томонга бориб-келиш кира ҳақи, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, транспорт харажатлари) БМТТД лойиҳалари томонидан қопланади. 6 ой давомида қилинган ишлари натижасини тақдим этиш учун ғолиб-иштирокчилар Тошкент шаҳрига таклиф қилинади. Энг яхши натижа кўрсатган иштирокчиларни қимматли совғалар кутмоқда. Номзодлар қуйидаги хужжатларни 2012 йил 10 декабрь соат 18:00 гача «Ўз шаҳар, туман ёки ҳудудингизни ижтимоий тармоқларда танитинг» танловига деб ёзилган конвертда БМТТД нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси манзилига: Тошкент ш, Миробод кўчаси, 41/3 уй ёки ҳужжатларнинг электрон нусхасини uzbtourismdevelopment@gmail.com электрон манзилига юбориши керак.
  • иштирокчи ҳақида бир бетдан иборат қисқа резюме (алоқа манзиллари билан);
  • лойиҳа (туризмни тарғиб этиш бўйича қарашлар);
Танлов натижалари www.lgsp.uz, http://www.facebook.com/groups/zaamin/, http://www.facebook.com/pages/Social-Innovation-and-Volunteerism-in-Uzbekistan/108524589297609 ва www.undp.uz саҳифаларида эълон қилинади. Қўшимча маълумотлар учун: Тел. Бахром: +998 93 5055103 Жалол: +998 71 2457497, Э-почта: bakhrom.radjabov@undp.org, jalol.hodjaev@undp.org Мутасадди ҳодимлар: Бахром Раджабов ва/ёки Жалол Ходжаев