Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон журналистлари орасида қуйидаги тўрт номинация бўйича ижодий танлов эълонқилади: 1) Германия ҳақида газетада чиққан энг яхши таҳлилий мақола 2) Германия ҳақида эфирга чиққан энг яхши таҳлилий ТВ-материал 3) Германия ҳақида эфирга чиққан энг яхши таҳлилий радио-материал 4) Германия ҳақида интернетда чиққан энг яхши таҳлилий мақола Ҳар бир номинация бўйича биттадан ғолиб танланади ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади. Танловга 2013 йил 1 январдан 30 ноябргача Ўзбекистондаги босма матбуот, ТВ, радио ва интернетда эълон қилинган материаллар қабул қилинади. Ўз материалларингизни 2013 йил 27 декабргача қуйидаги манзилга жўнатишингизни сўраймиз: pr-100@tasc.diplo.de