Бугун Фонд Форум ва “Меҳр нури” жамғармаси томонидан ўтказиб келинаётган Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастурига аризаларни қабул қилиш жараёни бошланди. 1-, 2-, 3-босқич талабалари ҳужжатларни тўлиқ тўплаб, “Меҳр нури” жамғармасига келишлари мумкин. Дастурдан кўзланган мақсад тахсил олаётган иқтидорли ва интилувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва янги марралар сари ундашдир. Аризалар қабули 1013 йилнинг 10 июлига қадар давом этади. 2012 йилгача дастурда 2- ва 3- босқич талабаларигина иштирок этишлари мумкин эди. Дастур қамровини кенгайтириш, янада кўпроқ ёш иқтидорларни жалб этиш мақсадида 1 курс талабалари ҳам унда иштирок этадиган бўлишди. Танловдан муваффақиятли ўтган талабаларга бир йил мобайнида қўшимча стипендия тўланади. Стипендия тўловини кейинги йилларга ҳам узайтириш мумкин. Бундан ташқари, улар маҳорат дарслари ва тренингларда иштирок этишлари, Фонд Форум ва ҳамкор ташкилотларнинг турли тадбирларида қатнашишлари мумкин. Дастур ғолибларини аниқлашда уларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, ижодий ёки илмий салоҳияти, мақсад сари интилиши ҳамда мамлакат ривожига ҳисса қўшишга бўлган иштиёқи инобатга олинади. Таловда ариза берган вақтда 1-, 2- ҳамда 3-босқични тамомлаётган талабаларгина иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим: -Анкета; - Талаба ҳақиқатан ҳам олийгоҳда таҳсил олаётгани ҳақида маъмуриятдан маълумотнома; - Яшаш жойидан маълумотнома; -Паспорт нусхаси (прописка билан); -Рейтинг дафтарчаси нусхаси; -Камида иккита тавсиянома. Нотуғри тўлдирилган ёки тўлиқ бўлмаган анкеталар қабул қилинмайди. Саралаш мезонлари: Ўқишдаги муваффақиялари (рейтинг дафтарчаси асосида баҳоланади, барча фанлардан “аъло” ва “яхши” баҳо олган талабалар анкетасигина кўриб чиқилади); Етакчилик ва новаторлик қобилияти (иштирокчи анкетасида кўрсатилган ғоялар ва тавсияномалар асосида баҳоланади); Келгуси мутахассислик йўналиши ва уни ривожлантириш учун ҳисса (анкетадаги ёзма иш асосида баҳоланади). Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 80-уй. “Меҳр нури” жамғармаси. Тел: (998 71) 239-2786, (998 71) 239-2787 Тўлиқ тафсилот ҳамда Анкеталар ушбу манзилда