Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Тошкент ахборот технологиялари университети, “Ўзбектелеком” АК ва “Самсунг Электроникс” компанияси билан биргаликда олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек коллеж ва лицейлар ўқувчилари ўртасида дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш бозори миллий иқтисодиёт самарадорлигини оширишда салмоқли салоҳиятга эга. Жаҳон тажрибасида мамлакатларнинг дастурий таъминот тармоғи ҳисобига фаол иқтисодий ривожланишга эришгани тўғрисидаги мисоллар кўп. Чунки сўнгги йилларда софтвер соҳаси миллий иқтисодиётнинг янги инновацион бўғини сифатида намоён бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда ҳам етакчи таълим муассасалари базасида дастурлаш соҳасида мутахассисларни комплекс тайёрлаш ташкил этилган. Бу – дастурий таъминот саноати ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, танловнинг мақсади – ёш дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларни рағбатлантириш, юксак малакали кадрлар тайёрлаш, дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришдан иборат.

Танлов ОЎЮ талабалари, шунингдек ўрта махсус коллеж ва академик лицейлар ўқувчилари учун ўтказилади. Унинг ёз даврида ўтказилиши айниқса долзарбдир – ўқувчилар ўқишдан озод этилган, етарлича бўш вақтга эга бўлиб, бу вақтни фойдали ўтказишлари мумкин. Бундан ташқари, танлов ғолибларини салмоқли гонорар фонди кутмоқда, у “Обод турмуш йили”да айниқса аҳамиятлидир.

Танлов ҳам индивидуал, ҳам гуруҳли иштирокчилар (тўрт нафардан ошмаган) учун очиқдир.

Индивидуал ва гуруҳли иштирокчилар фақат бир номинацияда қатнашишлари мумкин (такрорий иштирок имконсиздир).

Танлов 2013 йил 13 июндан 27 сентябргача, олтита босқичда ўтказилади:

1- босқич – 13 июндан бошлаб – Рўйхатга олиш;

2- босқич – 31 августгача – Дастурий таъминот ишлаб чиқиш;

2- босқич –1 сентябрдан 10 сентябргача – Ишланмаларни тақдим этиш;

4- босқич – 13 сентябрдан 15 сентябргача – Дастлабки саралаш;

5- босқич – 16 сентябр – Финал саралаш;

6- босқич – 27 сентябр – Тақдирлаш маросими.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади (ОЎЮ талабалари ва ўрта махсус коллеж ҳамда академик лицей ўқувчилари учун алоҳида):

«Компютер иловалари бўйича энг яхши ишланма»;

«Смартфон ва смарт телевизорлар учун энг яхши илова ишланмаси»;

«Миллий компьютер ёки мобиль ўйинларнинг энг яхши ишланмаси». Бу номинацияда «Энг яхши миллий компьютер ўйинлари сценарийси ва коцепцияси ишланмаси» туб номинацияси мавжуд.

Дастлабки саралаш орқали 100 нафар киши танлаб олинади. Финал саралашга ҳар бир номинациядан 8 нафардан иштирокчи чиқади.

Иштирокчиларни роъйҳатга олиш ва ишланмаларни тақдим этиш онлайн режимида, www.software.уз сайтида амалга оширилади.

Ишланмалар бўйича барча муаллифлик ҳуқуқлари ишлаб чиқувчиларга тегишли. Дастлабки танишувдан ташқари, ҳар қандай тижорат ва бошқа фойдаланиш тақиқланади. Баҳолаш комиссияси аризаларни қуйидаги мезонларга кўра баҳолайди:

Максимал балл миқдори - 100.

Дастлабки саралаш:

Инновациявийлиги (20 балл) – Бунда ишланманинг рақобатбардошлиги, инновация сифати, бозорга мослашганлиги, жорий этишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, жаҳондаги оъхшашларига нисбатан афзалликларига алоҳида аҳамият берилади;

Ўзига хослиги (20 балл) - Бунда ғоянинг ғайриоддийлиги (ғояни умумқабул қилинган ғоялардан ажратиб турувчи омиллар), мослашувчанлик (бошқа ишланмалар билан биргаликда ишлай олиш имконияти), етарли ишланганлик (ғоянинг батафсил ифодаланиши) даражасига эътибор қаратилади

Талаб даражаси (20 балл) - асосий мезонлар: лойиҳанинг талаб даражаси (бозорда талаб мавжудлиги), кераклилик, ишланмага эҳтиёжнинг мавжудлиги;

Ишланманинг мазмун даражаси (10 баллов) – Бунда лоъндалик, тушунарлилик ва ҳаммабоплик жиҳатларига эътибор қаратилади.

Финал босқичи:

Тақдимот (30 балл).

Мазмун сифати – мавзу очиб берилишининг тоълиқлиги, мавзуни тақдимотда очиш давомида ижодий ишнинг тақсимланишининг мақсадга мувофиқлиги, ахборотнинг потенциал истеъмолчилар хусусиятларига мос келиши.

Безаш сифати – дизайн яхлитлиги, танланган дизайннинг асосланганлиги, графика ва мультимедия эффектларининг оптималлаштирилиши.

Қўшимча мезонлар – саводли тайёрлаш (матнда ҳам, чиқишда ҳам хатоларнинг мавжуд эмаслиги).

Танлов якунларига кўра, ҳар бир номинация бўйича 1-8- ўринларни эгаллаган танлов иштирокчилари қуйидаги миқдорлардаги пул маблағлари билан тақдирланади:

Ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларига:

1 ўрин - 5 млн. сўм;

2 ўрин - 3 млн. сўм;

3 ўрин - 1 млн. сўм;

4-8 ўринлар – 300 минг сўмдан;

Энг яхши миллий компьютер ўйинлари сценарийси ва коцепцияси ишланмаси номинацияси ғолибига мукофот – шахсий компьютер топширилади.

ОЎЮ талабаларига:

1 ўрин - 10 млн. сўм;

2 ўрин - 5 млн. сўм;

3 ўрин - 3 млн. сўм;

4-8 ўринлар – 300 минг сўмдан.

Энг яхши миллий компьютер ўйинлари сценарийси ва коцепцияси ишланмаси номинацияси ғолибига мукофот – шахсий компьютер топширилади.

Изоҳ: Танлов ташкилотчилари тадбирни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгалар.