2015 йил  15 декабрь куни  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика факультетида дунё ахборот макони учун долзарб ҳисобланган медитаълимнинг назарий концепциялари, тадқиқотлари ва амалий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида миллий моделни яратиш ҳамда таклифлар киритиш мақсадида “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий  анжумани ўтказилади. Анжуманда қуйидаги йўналишларни қамраб олиш тавсия этилади: ·        Медиатаълим: хорижий ва миллий тажрибаси (мамлакатлар ва тамойиллар бўйича) ·        Медиасаводхонлик тушунчаси: келиб чикиши ва таркибий қисмлари ва эволюцияси; ·        Ижтимоий тармоқларда медиаматнларнинг ғоявий мазмуни, мақсади ва аудиторияга кўрсатган таъсири; ·        Маданий қадриятларни баҳолашда ахборотдан  фойдаланишнинг  аҳамияти; ·        Ёшлар маънавиятини шакллантиришда медиаресурсларининг аҳамияти  (тарбияга оид миллий сайтлар мисолида); ·        Талабалар ўртасида мулоқот маданияти самарадорлигини ривожлантиришда ахборот воситаларининг ўрни ва  таъсири; ·        Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари; ·        Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар  дунёқараши шаклланишига таъсири; ·        Медиатаълим ва медиапедагогика: янги мавзу – янги муаммо; ·        Миллий қадриятлар – медиатаълимнинг манбаи ва методологик асоси сифатида; ·        Замонавий ОАВнинг ёшлар дунёқарашига таъсири; ·        Медиатаълимнинг миллий модели: у қандай бўлиши керак? Анжуманда иштирок этиш учун маърузалар матни Ташкилий қўмитага тақдим  этилиши сўралади. Илмий мақолалар – 2015 йил 10 ноябргача  қабул  қилинади. Анжуман материаллари  тўпламига  илмий  мақолалар  учун  талаблар: -    илмий мақолалар конференция  йўналишларига  оид  долзарб  мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим; -         анжуман материаллари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин; -         илмий  мақолалар матни таҳрир қилинган  ҳолда  А4  бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни  1,5 интервалли қаторларда MS WORD 97-2003 дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги зарур; -         илмий тезислар 3-5 бетдан, илмий мақолалар 8-10 бетдан кам бўлмаслиги, бир нусха қоғозда ва электрон шаклда, шунингдек муаллиф ҳақида маълумот, телефон, почта манзили Ташкилий қўмитага тақдим этилади; -         материалнинг ҳар саҳифаси учун 12000 сўм -         Мақолалар илмий раҳбарнинг тақризи билан қабул қилинади. -         Ташкилий  қўмита  илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.     Ташкилий  қўмита  манзили: ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси, 56-хона. Ижрочилар: Н.Қосимова, Н.Тошпўлатова, А.Каримов, Х.Файзуллаева, Н.Дўсимбетова       Телефон: 253-91-03, 253-02-66, 988-73-66, 602-86-03