Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистларининг ижодий уюшмаси, ва бир қатор нашриётлар ва ахборот агентликларининг «Мустақил нашриёт ОАВ ва ахборот агентликарини қўллаб қувватлаш жамоатчилик фонди» ни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005-йил 16-ноябрдаги 3680-сонли қарори билан қўллаб қувватланди. Мазкур қарорга асосан мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш бўъйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Читать полностью »
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондини ташкил килиш ғояси илк бор 2006 йилнинг мартида, ҳайрия жамғармаларининг Форумида тилга олинган эди.
Шу билан бир қаторда Форумда ижтимоиий программалар ва проектларни координацияси учун ижтимоий ташкилотларнинг умумий ҳаракатланиш стратегияси ишлаб чикилди. Читать полностью »
«Алъфа ва Омега» Таълимни Қўллаб-қувватлаш Фонди
Нотижорат нодавлат ташкилоти, 2002 йил 23 август куни Тошкент шаҳар адлия бошкармаси томонидан рўйхатга олинган. Фонд таасисчилари ижодкор, замона билан ҳамнафас бўлишга интиладиган ва келажакка тез-тез кўз ташлаб турадиган халқимизнинг етакчи домлаларидир. Тошкент Шаҳар Педагогларни Қайта Тайёрлаш ва Малакасини Ошириш Институти доценти, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги мактаб директорлари ва ўринбосарлари, психолог, иқтисодиёт, тарих ва ҳуқуқ домлалари шулар жумласидандир. Читать полностью »
«Виктор Гюго» Француз маданияти маркази
«Виктор Гюго» Француз маданияти маркази бир вақтнинг ўзида ҳам Франция ҳақида маълумотлар сақланадиган жой, француз тилини ўргатиш маркази ҳамда учрашув ва алмашинув марказидир. Бу марказ талабалар ва француз маъмурияти ўртасидаги боғловчи ҳалқадир, жумладан, Францияда таълим олиш масалаларида, яъни, бу жойда маслаҳат, маълумот, шу билан бирга Францияда билим олмоқчи бўлган кандидатлар билимлари баҳоланиши мумкин. Читать полностью »
«Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази
«Келажак овози» ЁТМ ўз фаолиятини 2006 йилнинг мартидан бери олиб бормокда. Фонд Форум кўмаги билан марказ доимий равишда ёшлар акциялари, форумлар, мастер класс ва семинарлар ўтказиш билан бир қаторда ёшларнинг энг актуал лойиҳа ва ташаббусларини ҳаётга тадбиқ этилишини ҳар томонлама қўллаб қувватлайди. Читать полностью »
«Сен Ёлғиз Эмассан» Республика Ёш Болалар Жамоатчилик Фонди
«Сен Ёлғиз Эмассан» Республика Ёш Болалар Жамоатчилик фонди – нотижорат, нодавлат жамоатчилик ҳайрия ташкилоти. 2002 йил 22 ноябрида ташкил қилинган фонд Ўзбекистон Республикаси конституцияси, амалдаги қонунлар ва норматив ҳужжатлар, халкаро ҳуқуқ нормалари, БМТнинг ёш болалар ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияси ва Фонд Уставига асосан ўз фаолиятини олиб боради. Читать полностью »
«Mеҳржон-Спорт» Республика жамоатчилик хайрия Фонди
Фонд спорт соҳасидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, авваламбор ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар гуруҳи – Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, мактаб-интернат ва кам таъмиланган оила фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Асосий мақсад бу каби иқтидорли ёшларга спортда ўз истеъдодларини намоён қилишга имкон беришдир. Читать полностью »
«Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати
«Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати мақсади – Мамлакат ёшларини озод ва обод Ватан яратишдек улуғ максад йўлида бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, мустақил Ўзбекистоннинг жисмонан соғлом, маънан етук, дунёқараши теран, мустақил фикрловчи, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни, бозор иқтисодиёти асосларини чуқур эгаллаган фуқароларини вояга етказишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ўсиб келаётган авлоднинг инсон ҳуқуқлари ва кадр-қимматини улуғлашга, ҳалқимизнинг обрўси ва нуфузини, юртимизнинг шон-шухратини оширишга хизмат киладиган узоқ муддатли, кенг кўламли ижтимоий-иктисодий, маънавий маърифий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашдан, ҳаракатни чин маънодаги ёшларнинг суянчи ва таянчига айлантиришдан иборатдир. Читать полностью »
«Мехр нури» фонди
Нодавлат нотижорат жамоат ташкилоти бўлган «Меҳр нури» фонди 2004 йил июл ойида ташкил топган.
Фонд ташкил қилинган кундан бошлаб, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя килиш, билимли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик лойиҳалари ишлаб чиқган, шунингдек, таълимий ва тиббий биноларни қуриш ва жиҳозлаш учун маълум миқдорда пул ажратган.
Бир неча сўзларда унинг асосий ғоясини англатадиган «Ҳайрли ишни ҳар куни қилиш керак!» фонд шиори олдига қўйилган вазифани маъсулият билан бажарадиган одамларни бирлаштирди. «Меҳр нури» фондининг ҳар бир аксияси илиқлик ва ёруғлик олиб келади. Читать полностью »
“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” фонди
“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” фонди 2004 йилнинг май ойида, Ўзбекистон жамоатчилиги ва давлатнинг тақдирига бефарқ бўлмаган таниқли маданият арбоблари, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари ташаббуси билан ташкил этилган.
Бу миллий фан ва маданиятимиз тикланиши жараёнига олимлар, сиёсатчилар ва жамоатчилигимизнинг барча вакилларини жалб қилиш, қолаверса кенг оммага ўзбек миллатининг бой маданий-тарихий мероси ҳақида холис маълумот беришдир. Читать полностью »
