Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури
Программы, Стипендии Апрель 19th, 2010 |Ушбу дастурга 1978 йил асос солинган бўлиб, у бир йиллик ўқув курсини ўз ичига олади. Бу грант дастури ўрта ёшдаги мутахассисларга мўлжалланган. Дастур иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: сардорлик қобилиятига эга эканликларини намойиш этиш; мустақил равишда таҳсил олиш учун АҚШнинг нуфузли университетларининг бирида яратилган барча имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш қобилияти борлигини исботлаш. Дастур қатнашчиларига АКШ ҳукумати томонидан бериладиган гувоҳнома тақдим қилинади; дастур доирасида магистрлик еки докторлик даражаси берилмайди.
Хуберт Хамфри Стипендиялар Дастури бир йиллик, тўлиқ стипендияли дастур бўлиб, у ўрта поғона лавозимларидаги касб эгаларига, етакчилик тажрибасига эга, жамоат хизматларига содиқ бўлган ҳамда АҚШнинг илғор университетида ўзи танлаган дастур бўйича мустақил таълим олишдан тўлиқ фойдалана оладиган малакали ходимлар учун мўлжалланган.
Стипендиялар рақобат асосида давлат ёки хусусий секторда бўлган жамоат хизматларида фаолият юритишга аҳд қилган малакали номзодларга тақдим этилади.
Мувофиқ бўлган Йўналишлар/Секторлар:
Қишлоқ хўжалиги ва Қишлоқ Тараққиёти
Коммуникация воситалари/Журналистика
Ичкилик ва гиёҳвандликка қарши ташвиқотлар олиб бориш, даволаш ва уларнинг олдини олиш
Иқтисодий Тараққиёт/Молия ва Банк иши
Таълим Бошқаруви, режалаштириш ва сиёсатиОИВ/ОИТСга қарши кураш сиёсати ва олдини олиш
Кадрлар бошқаруви
Қонун ва инсон ҳуқуқлари
Табиий ресурслар/Атроф-муҳитни сақлаш сиёсати/иқлим ўзгариши
Соғлиқни сақлашга оид сиёсат ва бошқарув
Давлат сиёсати таҳлили ва давлат бошқаруви
Инглиз тилини чет тили сифатида ўргатиш (Ўқитувчи малакасини ошириш ёки ўқув курслари дастурини такомиллаштириш)
Технологиялар сиёсати ва бошқаруви
Одам савдоси, сиёсати ва унинг олдини олиш
Шаҳарлар ва минтақавий режалаштириш
Ҳужжатлар топшириш жараёни:
Ушбу маълумотга қизиққанлар http://apply.embark.com/student/humphrey/fellowship/ (инглиз тилида) манзилида рўйхатдан ўтиб, Hubert Humphrey анкетасини тўлдиришлари мумкин. Маҳаллий танловдан сўнг, якуний номзодлар Қўшма Штатлардаги мустақил текширув қўмиталари томонидан кўриб чиқилади. Мазкур текширув қўмиталари Уильям Фулбрайт Стипендиялар Кенгашига якуний ғолибларни аниқлаш бўйича тавсиялар киритади. Ғолиблар рўйхати ҳар йилнинг эрта баҳорида эълон қилинади.
Хамфри Стипендияларига эришиш учун номзодлар қуйидагиларга эга бўлишлари лозим:
Университет дипломи, Бакалавр унвони
Беш йиллик иш тажрибаси
Етакчилик сифатларини намойиш этган ва жамоат соҳасида хизмат қилган
Инглиз тилини яхши билиш
Муқаддам АҚШда кўп муддат турмаганлиги.
Тўлиқ маълумотни АҚШ элчихонасининг расмий сайти орқали олишингиз мумкин.
