FLTA дастури ёш ва халқаро инглиз тили ўқитувчиларига ўз касб маҳоратларини оширишга, тилни мукаммал ўрганишга ва ўзларининг АҚШ ҳақидаги билимларини чуқурлаштиришга имкон яратади. Дастур доирасида қатнашчилар 9 ойлик бакалавр ёки магистрлик даражаси берилмайдиган курсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Она тилиси инглиз тили бўлмаган қатнашчилар орасида рус, ўзбек ва тожик забон ўқитувчилар дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эгалар.
Фулбрайт Чет Тили Ўқитувчи Ассистенти (FLTA) дастури
Фулбрайт FLTA дастури гранти бир академик йилга берилиб, асосан август ойида бошланиб май ойигача давом этади. FLTA илмий даража БЕРИЛМАЙДИГАН дастур бўлиб, асосий мақсади АҚШ коллежлари ва университетларида чет тилидан дарс беришни такомиллаштириш, шу қаторда инглиз тили ўқитувчилари ёки бўлғуси ўқитувчиларнинг маҳоратларини такомиллаштириш, инглиз тили билимларини ошириш ҳамда АҚШ жамияти ва маданияти тўғрисидаги тушунчаларини кенгайтиришдир. FLTA иштирокчилари АҚШдаги мезбон жамиятлар билан ўзаро суҳбатларда, ўқув дастуридан ташқари тадбирларда ва жамоа билан боғлиқ ижтимоий лойиҳаларда ҳамкорлик қиладилар. FLTA иштирокчилари икки хорижий тил бўйича курсларда таълим беришлари ёки ёрдам беришлари мумкин. Иштирокчилар бир семестр давомида камида икки курс ўқишлари керак, шундан биттаси америкашунослик фанларидан бўлиши шарт. Қолган курс ишлари инглиз тилидан дарс бериш фаолиятига алоқадор бўлиши лозим. FLTA иштирокчиларининг маданий тадбирлар ўтказиши, тилшуносликка оид клублар ва учрашувлар ташкил этиши ҳам кўзда тутилган.
Танлов Талаблари:
Номзодлар:
Инглиз тили ўқитувчилари ёки инглиз тили ўқитувчилигига ўқиётган;
Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган бўлиб, 550 дан кам бўлмаган баллга эга бўлишлари (қоғоз-асосидаги TOEFL учун);
213 (компютер асосидаги TOEFL – CBT);
79-80 (интернет асосидаги TOEFL – IBT) ёки
6.0 (умумий баҳо халқаро Инглиз Тилини Тест қилиш Тизими – IELTS);
Танлов жараёни давомида ўз мамлакатларида истиқомат қилишлари;
Етуклик, мустақиллик, тўғри сўзлик ва профессионализм каби хусусиятлар эгаси бўлиши лозим.
Керакли маълумотларни АҚШ элчихонасининг расмий сайти орқали олишингиз мумкин.