“Баркамол авлод” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалар ўқувчи – ёшларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишни таъминлашга, соғломлаштиришга ва оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида такомиллаштиришга, уларни фойдали ва мазмунли харакатга йўналтиришга, жамоа бўлиб харакат қилишга, ғалабага интилишга,ўқувчи–ёшларимизни соғлом баркамол авлод қилиб тарбиялашга, спортнинг миллий турларини янада ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, келажакда спорт-техника йўналишидаги мусобақаларни жахон миқёсига олиб чиқиш ва мусобақада иштирок этиб Республика шаънини химоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 18 йиллик байрамини муносиб кутиб олишдир.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказиладиган Авиамодел (кордли) республика биринчилиги мусобақасининг Мақсади:

- Ўқувчи-ёшларни Ватанга садоқат рухида комил инсон қилиб  тарбиялаш;                                                                                - “Баркамол авод” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш.
- барча ўқувчи – ёшларни жисмоний тарбия, спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишни таъминлаш;
- уларнинг дарсдан бўш вақтларини тўғри, мазмунли ташкил қилиш.
Вазифалари:
- Соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида ривожлантириш;
- истеъдодли ёшларни аниқлаш;
- мусобақаларни халқаро талаблар асосида ўтказиш;
- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- ўқувчиларнинг хар томонламабаркамол қилиб ривожлантириш, жисмоний ва маънавий тарбиясини такомиллаштириш;
- авиомодел спортини ривожлантириш;
- Республика бўйича авиамодел спорти ғолибларини аниқлаш;
- ғолиб ўқувчиларни иқтидорли болалар сафига қўшиб, улар билан
алохида иш олиб бориш.
Кордли авиамодел мусобақасига Республикадаги барча ўқувчилар хамда техник ижодиёт Марказларида фаолият кўрсатаётган тўгараклардаги ўқувчилар жалб қилинади.
Мусобақанинг  1- босқичи Март – апрел ойларида туманлардаги мактаб ва техник
ижодиёт Марказларида бўлиб ўтади.
Мусобақада вилоятларда барча синовлардан ўтган истеъдодли ўқувчилар қатнашадилар.
Вилоятлар мусобақанинг ҳар бир босқичини ўтказгандан сўнг, Республика ўқувчилар техник ижодиёт Марказига хисобот хужжатини юборишлари шарт.

ҚАТНАШУВЧИЛАРГА ТАЛАБЛАР

Республика кордли авиамодел спорти мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахри ва барча вилоятлардан бир гурух ўқувчилар иштирок этадилар.
Мусобақада қатнашувчи ўқувчиларнинг ёши 16 дан ошмаслиги керак.

Қатнашиш учун тавсиянома нусхаси иловада кўрсатилган. Чақирув хужжатисиз келган жамоа спорт мусобақаларига қатнашиш хуқуқидан махрум этилади. Чақирув хужжати хат, телеграмма ёки факс бўлиши мумкин.
Гурух рахбари мандат комиссиясига қуйидаги хужжатларни тақдим этиши керак:
- Вилоятларда ўтказилган мусобақа қатнашчилари ҳақида баённома,
- Республика тадбирида иштрок этиш учун ариза;
- мусобақада қатнашиш учун соғлиғи хақида маълумотнома;
- мусобақада қатнашувчи ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
- лицензия (натарус томонидан тасдиқланган ота-онанинг розилиги ёзилган ҳужжат).
(Мусобақага жўнатган ташкилот ўқувчиларнинг рўйхатини тузиб расми билан тасдиқлаб юборади).
- Хар бир қатнашувчи учун зачёт китобчаси;
- тиббиёт суғурта хужжати;
Кўрсатилган хужжатларни тўлиқ олиб келмаган жамоалар мусобақага қатнашишдан махрум этилади. Хар бир мусобақа қатнашчиси спорт кийимида бўлиши, кўксида вилояти, исми шарифи, акс этирилган эмблема бўлиши шарт, акс холда жамоага жарима солинади.

Авиамодел мусобақасида қатнашиш учун 20 июнгача Республика ўқувчилар техник ижодиёт Марказининг қуйидаги манзилгоҳига ёзма равишда тасдиқланган тавсиянома юборилиши шарт.
Манзилгоҳ: Тошкент-700069 Қорасарой, З.Бобохонов
кўча, 13а уй. Республика ўқувчилар
техник ижодиёт Маркази.
Телефонлар: 248-26-47, 248-11-71.
Факс: 248-52-69.
Электрон почта: rutim @ rambler. ru.