Экология ва бизнес танлови
Конкурсы Январь 20th, 2012 |Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг “Ёшлар қаноти” ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси билан ҳамкорликда “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” доирасида “Экология ва бизнес” мавзусида 2012 йилнинг 20 февралигача мақолаларни қабул қилинади.
Мақолалар қуйидаги мавзуларни ёритиши мумкин:
- Табиий ресурс, энергиядан самарали фойдаланиш ва тежаш йўллари;
- Экологик, кам чиқитли ва чиқитсиз хўжалик фаолиятини юритиш;
- Яшил иқтисодиёт ва маҳсулотларни қайта ишлаш;
- Экологиялаштириш жараёни ва тежамкор технологияларни қўллаш;
- Табиатдан фойдаланиш ва табиат капиталини бойитишга оид новаторлик, инновацион ғоялар, ишланмалар, тадқиқотлар;
- Табиатдан фойдаланишда миллий маънавий-экологик қадриятлар;
- Соф энергия манбалардан фойдаланиш;
- Экодизайн ва экологик реклама;
- Экотуризм ва экологик транспорт;
- Биотехнология;
- Экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш;
- Экобизнесга оид шахсий тажриба ва янги ташаббускорлик ишлар;
- Экология ва бизнес соҳасига оид муаллифлик лойиҳалар, бизнес режалар ва бошқ.
Мақолалар алоҳида тўплам сифатида нашр этилиб, унинг муаллифлари 2012 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Ёшлар ва экобизнес» анжуманида иштирок этадилар.
Мақолалар (тезис) ҳажми 5 бетдан ошмаслиги, принтердан чиқарилган ҳамда электрон вариантларда, ўзбек ва рус тилларида қабул қилиниб, муаллиф исми шарифи, алоқа манзили кўрсатилиши лозим.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон Экологик ҳаракати «Ёшлар қаноти» (Бунёдкор метроси).
Мақолани электрон вариантини қўйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: eko-biznes@mail.ru
