«Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танлови
Конкурсы Март 31st, 2010 |Шаҳар ва вилоят мутасадди ташкилотлари тавсиялари бўйича профессионал, ҳаваскор бадиий жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, шунингдек мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, ҳарбий қисмларнинг жамоалари ҳамда кўрик-танловда иштирок этишни истаган барча фуқаролар қатнашиш ҳуқуқига эга.
Кўрик-танловга иштирок этиш учун шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигида яратилган Ватан, истиқлол, миллий ўзликни анлаш мавзусида янги қўшиқлар қабул қилинади.
Кўрик-танлов қатнашчилари танловнинг мавзу шартларига жавоб берадиган барча жанр йўналишидаги янги қўшиқларни тақдим этишлари мумкин.
Кўрик-танлов қатнашчилари ҳужжатларини жойларда тузилган комиссияларга 2010 йил 15 апрелгача топширилиши шарт.
ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ
«Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танлови уч босқичда ўтказилади.
I- босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар танлови ўтказиш муддати – 2010 йил 15 апрелдан 1 июлгача.
П-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказида ўтказиш муддати – 2010 йил 1 июлдан 20 июлгача.
III- босқич – Тошкент шаҳрида Республика миқёсидаги танловнинг ўтказиш муддати – 2010 йилнинг 20 июлдан 10 августгача.
