Ўзбек-Япон Инсон Ресурсларини Ривожлантириш маркази
Организации Март 30th, 2010 |Ўзбек-Япон Инсон Ресурсларини Ривожлантириш Маркази Ўзбекистон ҳамда Япония ҳукуматларининг 2000 йилнинг октябридаги ўзаро келишувлари асосида ташкил этилган. Мазкур марказнинг таасисчилари сифатида бир томондан Ўзбекистон Республикасининг Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо вазирлиги ҳамда иккинчи томондан Япониянинг Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги иштирок этишган.
Бу ташкилотнинг асосий вазифаси Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун юқори малакали ходимларни тайёрлаш, шунингдек, Япония тили ва маданиятига қизиқиш билдирган Ўзбекистон фуқароларига учун ҳар томонлама ахборот етказиш оркали икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Марказ кенг жамоатчилик учун, жумладан, талабалар, битирувчилар, ўкитувчилар, умуман, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларга қизиққан ҳар бир фуқаро учун очиқ.
Ўзбек-япон марказининг фаолияти:
• бизнес курсларни ташкил этиш
• япон тилини ўргатиш
• кар ёки эшитиш қобилияти пасайган фуқароларга компьютер технологиялари бўйича билим бериш
• давлатларимиз ўртасидаги маданият ва ахборот алмашинувига кўмак бериш
Манзил: Амир Темур кўчаси, 107 Б
Мўлжал: Халқаро Бизнес Марказ, 6-кават
Туман: Юнусобод Тумани
Телефон: 237-48-62, 237-48-63,
237-48-69, 120-73-94, 120-73-95
Факс: 120-73-96
Метро: Бодомзор
Автомобил турар жойи: мавжуд
E-mail: info@ujc.uz
website: www.ujc.uz
