Сайёҳлик ва ўлкашунослик йўналишида сайёҳлик юришларини тарғибот-ташвиқот қилиш, сайёҳлик юришлари романтикаси, ўқувчиларнинг фотосурат олишга бўлган қизиқиши ва қобилиятларини орттириш, ҳамда табиатнинг гўзалликларини фотосуратлар ёрдамида акс эттиришни кўра билишни ўргатиш.

Ўтказиш тартиби ва муддати

Танлов уч босқичда ўтказилади:

1 → босқич: туман (шаҳар)ларда – 2 октябрдан 20 октябргача;

2 → босқич: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва  вилоятлар-да  1-20 ноябргача;

3 → босқич: Республикада декабр ойида ўтказилади.

Кўрик-танловнинг Республика босқичи ҳар йили декабр ойининг биринчи ярмида Республика Ёш саёҳатчилар ва ўлкашунослар маркази (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси 109 уй)да ўтказилади.

Республика босқичига тақдим этиладиган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят ёш саёҳатчилар ва ўлкашунослар марказлари томонидан йилнинг 25 ноябр кунига қадар  РЁСЎМнинг Ташкилий ва оммавий ишлар бўлимига топширилиши лозим.

4. Фотоасарга бўлган талаблар

  1. Кўрик-танловга жорий йилда олинган оқ-қора ва рангли фотоасарлар альбомлар шаклида қабул қилинади.
  2. Суратларнинг ҳажми 13х18 см дан кам бўлмаслиги керак.
  3. Ҳар бир фотосуратга илова берилиши шарт.
  4. Тушунчада қуйидагилар ёзилиб кўрсатилиши шарт:

А) Суратнинг номи, олинган вақти, жойи ва йўналиши;

Б) Муаллифнинг исми, шарифи, синфи, мактаби (агар педагог ходим бўлса мансаби, иш жойи кўрсатилади).