“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ва жамият тараққиётининг хуқуқий асоси” кўрик-танлови
Конкурсы Август 19th, 2010 |Фото ва расм чизиш кўрик-танлови ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, фото ва расм чизиш касбига йўналтириш ҳамда шу орқали ўқувчилар орасида тарбиявий-тарғибот ишларини олиб бориш, таълим муассасаларида фото, расм чизиш тўгараги сонини кўпайтириш, эркин фикрлилик ва демократик тамойилларни тарғиб этиш, ёшлар орасидан билимли, кучли қобилятлиларини аниқлаш ва саралаш, иқтидорли ўқувчиларнинг ўзи яратган фото ва расмлари билан халқаро миқёсдаги фестивалъ ва танловларда иштирок этишига имконият яратишдан иборатдир.
Кўрик – танловда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, мактаб интернатлари, меҳрибонлик уйлари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг 12 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этадилар. Республика кўрик-танловини Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган хакамлар хайъати бошқаради.
Кўрик – танловни ўтказиш босқичлари
Фото ва расм чизиш кўрик-танловига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар таълими бошқармалари тасарруфидаги таълим муассасаларидан биринчи ўринни эгаллаб ғолиб, бўлган биттадан (битта фото, битта расм бўйича, жами 2 нафар) ўқувчи иштирок етади.
Кўрик-танлов тўрт босқичда ўтказилади:
1-босқич: 2010 йилнинг 1- октябригача таълим муассасаларида бўлиб ўтади.
2-босқич: жорий йилнинг 15- октябригача туман, шахар миқиёсида .
3-босқич: жорий йилнинг 30- октябиригача вилоят миқиёсида.
4-босқич: (якуний босқич) Республика миқиёсида 14 –ноябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилади
Иштирокчиларга талаблар.
Вилоятлар кўрик-танловининг учинчи босқичини ўтказгандан сўнг жорий йилнинг 10 ноябригача Республика техник ижодиёт Марказига кўрик танловда иштирок етиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:
Қорақалпоғистон Республикаси ХТБ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармасининг тавсифномаси.
Ғолиб ўқувчи ота- онасининг розилиги хақида маълумот.
Қатнашчи ўқувчининг туғилганлиги хақидаги гувохномаси.
Танловда иштирок этадиган ўқувчи хақида расми билан тасдиқланган маълумотнома тақдим этилади (мухр ва муассаса раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади) .
Вилоят миқиёсидаги танловнинг хакамлар хайъати қарори.
Иштирокчилар томонидан 5 та фото сурат ва 3та чизилган расм.
Манзил:
Тошкент шаҳри 700069 Қорасарой, З.Бобохонов кўчаси, 13 а уй,
Республика техник ижодиёт Маркази,
телефон:248-11-71, Факс: 248-52-69.
Электрон почта: texnik ijodiyot @ xalq.mno
