“Баркамолликка интилиб яшаймиз” фото ва расм чизиш кўрик-танлови ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш “Баркамол авлод” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фото ва расм чизиш касбига йўналтириш ҳамда шу орқали ўқувчилар орасида маънавий, тарбиявий-тарғибот ишларини олиб бориш, таълим муассасаларида фото, расм чизиш тўгараги сонини кўпайтириш, эркин фикрлилик ва демократик  тамойилларни  тарғиб этиш, ёшлар орасида билимли, кучли қобилиятли хар томонлама  баркамол ёшларни аниқлаш ва саралаш, иқтидорли ўқувчиларнинг ўзи яратган фото ва расмлари билан халқаро миқёсдаги  фестивал ва танловларда иштирок этишга имконият яратишдан иборат.Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, мактаб интернатлари, меҳрибонлик уйлари ва мактабдан ташқари  таълим муассасаларининг 12 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этадилар. Республика кўрик-танловини Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган  хакамлар хайъати бошқаради.

Кўрик-танловни ўтказиш босқичлари.

Фото ва расм чизиш кўрик-танловига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими  бошқармалари   тасарруфидаги таълим  муассасаларидан   биринчи   ўринни   эгаллаб  ғолиб  бўлган биттадан (битта фото, битта  расм,  битта эркин мавзулари  бўйича, жами  3 нафар) ўқувчи  иштирок  этади.

Кўрик-танлов  тўрт  босқичда ўтказилади:

1- босқич:  2010  йилнинг  1- октабригача   таълим   муассасларида  бўлиб  ўтади.

2- босқич:   жорий  йилнинг  15- октабригача туман, шаҳар  миқёсида.

3- босқич:  жорий  йилнинг  30- октабригача    вилоят   миқёсида.

4- босқич:  (якуний  босқич)   Республика   миқёсида   ноябрда  Тошкент   шаҳрида   ўтгазилади.

Иштирокчиларга  талаблар

Вилоятлар   кўрик – таловининг  учинчи  босқичини  ўтказгандан  сўнг  жорий  йилнинг 10 – ноябригача  Республика   техник  ижодиёт   Марказига кўрик-танловда  иштирок  этиш   учун  қуйидаги  хужжатларни  тақдим  этишлари  лозим:

Қорақапоғистон   Республикаси  Халқ таълими бўлими,  Тошкент  шаҳар  ва вилоятлар  халқ  таълими   бошқармасининг   тавсифномаси.

Ғолиб  ўқувчининг   ота–онасининг  розилиги   ҳақида  маълумот.

Қатнашувчи   ўқувчининг   туғилганлиги ҳақидаги  гувоҳномаси.

Танловда   иштирок  этадиган  ўқувчининг  расми   билан  тасдиқланган   маълумотномаси  тақдим  этилади  (муҳр  ва  муассаса  раҳбариннинг имзоси   билан   тасдиқланади ).

Вилоят  миқёсидаги   танловнинг  хакамлар  хайъати  қарори.

Иштирокчилар  томонидан  3 та  фото сурат  ва  3та эркин мавзуда чизилган  расми..

Манзил:   Тошкент     шаҳар  700069   Қорасарой,

З.Бобхонов  кўчаси, 13 а уй

Республика  ўқувчилар техник  ижодиёт  Маркази.

Телефон:  248-11-71, Факс: 248-52-69.