“Мустақиллик менинг тақдиримда” ёш мусаввирларнинг республика кўргазмаси
События Август 2nd, 2010 |Тасвирий санъат оркали болаларни гўзалликни ҳис қилиш, ёш авлодда ватанпарварлик туйғуси ва ғурурини шакллантириш, Ватанга садоқат, истиқлолга фидойилик туйғуларини камол топтириш, мамлакатимизда кечаётган ижтимоий сиёсий, иқтисодий ўзгариш ва янгиланишлар моҳиятини ўқувчи-ёшлар қалбига сингдириб, уларни бу жараённинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилгандир.
II. Кўргазманинг ўтказилиш муддати:
Кўргазма 2010 йилнинг 11-13 август кунлари Тошкент шахрида ўтказилади.
Ўтказилиш жойи: Республика ўкувчилар саройи, Фуркат кўчаси 2 уй
Телефонлар: 245-04-44, 245-08-35
III. Кўргазма ташкилотчилари:
Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Республика ўкувчилар саройи.
IV. Кўргазмага тавсия қилинган асарлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак.
- асарда миллий ғоянинг сингдирилиши;
- мустақиллик даврида эришилган ютуқларнинг акс этирилиши;
- бахтли болалик;
- мамлакатимиз равнақи ва тараққиёти йўлида олиб борилаётган улкан ишлар;
- республикамизда спорт соҳасида эришилган ютуқлар;
- юрт гўзаллиги, миллий урф-одатлар, анъаналар тараққиёти тасвирларда ўз аксини топиши лозим.
V. Кўргазма иштирокчилари:
Танловда Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ва мактабдан ташкари муассасалар тўгарак аъзолари катнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Танловга ҳар бир вилоятдан 5 киши, яъни 4 нафар бола ва 1 нафар раҳбар-педагог таклиф этилади.
VI. Кўргазма шартлари:
- танловга ҳар бир иштирокчи томонидан 4 тадан 8 тагача расмлар тақдим этилиши;
- ишлар сатҳи 60х80 смдан ошмаслиги;
- танловда махсус санъат мактаби, лицей , коллеж талабалари ишлари намойиш этилмайди;
- асарлар иштирокчиси ҳақидаги маълумотлар махсус карточкаларда расмийлаштирилган бўлиши керак.
Унда қуйидаги маълумотлар ўрин олиши керак.
Ишнинг номи, бажарилиш техникаси.
Исми, шарифи, отасининг исми.
Туман, шаҳар, вилояти.
Тўгарак ёки студия раҳбарининг исми, шарифи.
VII. Кўргазма йўналишлари:
ранг тасвир (мой бўёк, акварель, гуаш)
калам тасвир, графика (қалам, ритуал, туш, фломастер)
аралаш техника
аппликация (когоз, турли матолар)
VIII. Кўргазманинг моддий томони:
Иштирокчиларнинг овкатланишлари, ётоқхона харажатлари, маданий дам олиш дастури, совғаларни харид қилиш, транспорт харажатларини ташкилий кўмита ўз зиммасига олади.
Рахбар-педагогларнинг танловда иштирок этишларида ҳамда иштирокчиларнинг Тошкент шаҳрига келишлари ва ўз манзилларига етиб олишлари учун сарфланадиган маблағ Халқ таълими бошкармалари томонидан хизмат сафарига жўнатаётган вилоят, туман, шахар халк таълими бошқармалари ва бўлимлари томонидан ажратилади.
