“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали
Фестивали Август 12th, 2010 |
Анъанавий «Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали – бу катта байрам бўлиб, унда болалар санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз қобилиятларини намоён этишлари мумкин. Бундан ташқари у мамлакатимиз истеъдодли болаларини кашф этиш ва келгусида мукаммаллаштиришнинг ўзига хос модели, ўзини намоён этиш, ёрқин юлдузлар билан бир саҳнада чиқишлар қилиб, жамоатчилик назарига тушиш имконидир.
«Янги авлод» фестивали асосида Тошкент ва Самарқандда Болалар ижодиёти марказлари очилган бўлиб, у ердакомпьютер саводхонлиги, актерлик маҳорати, рассомлик, каштачилик, қўшиқ, рақс, шохмот ва бошқа йўналишлар бўйича 2000 нафардан ортиқ блалар тахсил олишади.
Танлов шартлари
Фестивалда 6 дан 14 ёшгача бўлган болалар ижодий жамоалари ва алоҳида номинантлар қўйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишлари мумкин:
«А» гуруҳ – классика (фортепиано, торли, зарбли чолғулар);
«В» гуруҳ – вокал (анъанавий ижро, академик ижро, эстрада);
«С» гуруҳ – миллий чолғулар (торли, зарбли);
«D» гуруҳ – рақслар (миллий, бал, спорт, замонавий, балет);
«Е» гуруҳ – Тасвирий санъат (амалий ва тасвирий ижод);
«F» гуруҳ – шеърият, адабиёт ва театр сценарийси.
Барча асарлар ёддан, фонограммасиз ижро этилади, барча кўрик ва саралаш жараёнлари омма учун очиқдир.
Фестиваль босқичлари:
«Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали уч босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич – иштирок этиш учун аризалар топшириш. 6 дан 14 ёшгача болалар ўзлари ва ижодлари ҳақидаги маълумотларни Фестиваль ташкилий қўмитасига тақдим этишади. Янада батафсилроқ маълумотлар олиш учун “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда “Камолот” ЁИҲнинг вилоят бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.
Иккинчи босқич – ушбу босқичда ҳар бир номзод ўзининг мусиқий дастури, бадиий ва адабий ижод маҳсуллари билан ҳакамлар олдида чиқишлар қилади. Барча шаҳарлардаги саралаш босқичи омма учун очиқ бўлиб, шу тариқа мухлислар ва кенг жамоатчилик Фестивалнинг энг ёрқин иштирокчилари сараланиб олиниши ва “юлдузча”ларнинг кашф этилишига гувоҳ бўлиши мумкин. Танлов шартларига кўра, барча асарлар ёддан, фонограммасиз ижро этилади.
Учинчи босқич – Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичидир. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган барча иштирокчилар бу ерга таклиф этиладимаҳоратли режиссерлар, постановкачи ва йўналишлар бўйича мутахассилар гуруҳи улар билан шуғулланганидан сўнг Фестивалнинг янги юлдузлари ва оммабоп эстрада хонандалари иштирокидаги гала-концерт намойиш этилади.
