UZ-2010 миллий домени интернет-фестивали
Конкурсы, Фестивали Август 5th, 2010 |Мамлакатимизда 2001 йилдан бери интернет фестиваллар ўтказилиб келинади. 2007 йилдан бери ўтказилиб келинаётган UZ-2010 миллий домени интернет-фестивали бошланди. Бу йилги фестивал 5 августдан 20 сентябргача давом этади.
Тадбир «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Kелажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази, “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳамда “Mirada Softwarye” компанияси томонидан ташкил этилди. Фестивалнинг асосий мақсади- Аҳолининг кенг қатламлари орасида Интернет тармоғини оммалаштириш, ижод, касбий фаолият, дам олиш, ишончли, ва тезкор ахборот манбалари сифатида ривожлантириш, Интернет тармоғида ўзбек тилини қўллаш соҳасини кенгайтириш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни халқимиз тарихи, маданияти ва миллий анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳам миллий контентни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади. Танловда феситвал давомида фаолият кўрсатадиган ва UZ доменида рўйхатга олинган сайтлар иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этувилар ҳайъат аъзолари, сайт эгалари, ва барча хоҳловчилар томонидан фестивалнинг www.if.uz расмий сайтида тақдим этилган рўйхатга олиш шакли бўйича кўрсатилиши мумкин. Иштирок этиш учун аризалар 2010 йилнинг 5 aвгустидан 5 сентябригача қабул қилинади. Фестивалнинг танлов дастури 14та мавзуга оид ва 2та махсус номинацияни ўз ичига олади. Бу йилги танлов дастурига 14 мавзусига оид номинация иштирокчилари учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофотлари киритилган. Ҳайъат аъзолари интернет-технологиялар, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топади.
