Таълим грантлари дастури
Гранты Август 3rd, 2010 |Ҳар йили Фонд Форум ва «Меҳр нури» жамғармалари Ўзбекистондаги турли олий ўқув юртларининг биринчи босқич иқтидорли талабаларига ўқиш учун шартнома тўловини амалга ошириш учун грантлар ажратишмокда.Танлов шартлари
- Академик муваффақият (шаҳодатнома ва кириш имтиҳонида тўпланган балл асосида баҳоланади);
- Лидерлик қобилият ва новаторлик (иштирокчининг анкетада билдирган ғоя ва тавсиянома асосида баҳоланади);
- Танланган мутахассислигига фидоийлиги ва унинг ривожига ҳисса қўшишга интилиши (анкета асосида).
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
- Иштирокчи анкетаси;
- Имтихондан ўтганлиги тўғрисида ОЎЮ маъмуриятидан маълумотнома (тўплаган бали билан бирга);
- Яшаш жойидан маълумотнома;
- Паспорт ва прописка нусхаси;
- Ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг нусхаси;
- Тавсиянома.
Танлов ишларини қабул қилиш
Грант олиш учун танлов 2010 йили 20 августдан – 5 сентябргача ўтказилади.
Контакт:
Манзил: Ташкент ш, Ўзбекистон, 80.
Тел.: (998 71) 239-2787, 239-2786. «Меҳр нури» Фонди
тўлиқ маълумотларни «Меҳр нури» Фонди сайтидан олишингиз мумкин.
